Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янгамнинг бисотидан» ёхуд Ирина Винернинг қиммат ҳоббиси

«Янгамнинг бисотидан» ёхуд Ирина Винернинг қиммат ҳоббиси

Ижтимоий тармоқларда Алишер Усмонов 30 йил давомида биринчи марта туғилган кунини жуфтисиз ўтказгани хабарлари айтилаётган бир вақтда унинг собиқ рафиқасининг яна бир қизиқиши борасида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Ирина Винер, заргарлик буюмлари ҳақида гап кетар экан, пулни мутлақо аямайди. Спорт устаси оддий халқ тушига кирмайдиган миқдордаги маблағни биргина тақинчоқ учун сарфлаб юборади.

BLIIZ+  портали билан суҳбатда заргар Влад Ошеров бадавлат кишилар жамғармасини нафақат кўчмас мулк, балки қимматбаҳо ашёлар билан банд қилиб қўйишини таъкидлади. Алишер Усмоновнинг рафиқаси ҳам бундан мустасно эмас, у зебигардон (колье), билакузук ва сирғалар харид қилишни яхши кўради. Спорт устози бир чиқишида бутун бошли катта мулк баҳосидаги  заргарлик буюмлари билан чиқиши мумкин. Бу бошдан оёқ тиллаю олмосга бурканиш эмас албатта.  Дид намунаси сифатида бир комплект тақинчоқ нархининг ўзи неча миллионларга нархланиши назарда тутилаяпти.

Заргар унга кўрсатилган сурат асосида тақинчоқ нархини аниқ белгилаш қийинлигини таъкидлар экан, барибир тахминий қийматни айтади: «Аввало сурат унчалик муваффақиятли чиқмаган, шу сабабли аниқ нархни айтиш қийинроқ. Қолаверса, сурат орқали эксклюзив тошлар нархни белгилаш осон эмас. Кўришишидан 20 каратлик айни бир хил кўринган сапфирлар реалликда турли нархларда - бири 200 минг доллар ва бошқаси 20 миллион доллар қийматда бўлиши мумкин». Чунки улардан бири улуғланган, фалон-фалон сарой хонимлари бисотида бўлган каби таърифларга, бошқаси эса бундан холи бўлади деб тушунтиради заргар.

Ушбу суратдаги Ирина Винер таққан тақинчоқлар бир неча миллионга тортиши аниқ. Бунақа қимматбаҳо ашёлар  асосан ким ошди савдолари орқали харид қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг