Янцзи дарёсида танкер ва баржа тўқнашди, 14 кишининг тақдири номаълум
Хитойнинг Янцзи дарёси акваториясида, Шанхай яқинида танкер ва баржа тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси бугун хабар берди.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 03:40 лар атрофида юз берган. Уч минг тонна бензин олиб кетаётган танкер ва шағал ортилган баржа тўқнашуви оқибатида баржа чўкиб кетган, танкерда эса ёнғин чиққан. Бу пайтда кемаларда жами 17 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар уч кишини сувдан эсон-омон чиқариб олиб, касалхонага етказишган, улардан бирининг аҳволи оғир. Қолган 14 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Йўқолган инсонлар қидирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter