Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна юзлаб кишиларда инфекция аниқланди. Икки киши вафот этди

Яна юзлаб кишиларда инфекция аниқланди. Икки киши вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 149 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг