Яна уч давлат Россияга «нефт уруши» эълон қилди

Яна уч давлат — Ироқ, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари Россияга «нефт уруши» эълон қилди.
Хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг ортидан ОПЕКка аъзо Ироқ ва Қувайт ҳам нефтга чегирмалар эълон қилган. Ироқ апрел ойида Осиё давлатлари учун нефтнинг бир баррелини 5 доллар арзонроқ сотишга тайёр эканини билдирган. Қувайт эса 6 долларлик чегирмалар эълон қилган. Боз устига Боғдодда нефт қазиб чиқаришни ошириш режалаштирилмоқда.
Абу-Даби миллий нефт компанияси эса (Abu Dhabi National Oil Company) келаси ойда нефт қазиб чиқаришни оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳам ўз навбатида нархга таъсир ўтказмай қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 6 март куни ОПЕК+ келишувидан чиққанини маълум қилди. Шундан сўнг нефт нархлари 1991 йилги минимумга қадар тушиб кетди. 9 март куни нарх 30 фоизга пасайиб. бир баррел учун 31 долларни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter