Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна қанча одам коронавирус қурбонига айланади?

Яна қанча одам коронавирус қурбонига айланади?

Фото: «Yandex.com»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирусга қарши самарали вакцина ҳаммага етиб боргунга қадар COVID-19 туфайли 2 миллионгача одам вафот этишини истисно қилмаяпти, деди ЖССТ соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан жума куни бўлиб ўтган брифингда.

ЖССТ ковид туфайли дунё бўйича икки миллион киши вафот этишини тахмин қилмоқда.

«Буни, шубҳасиз, тасаввур қилиш қийин. Лекин буни иложсиз деб ҳам бўлмайди. Чунки биз 9 ой ичида бир миллион кишидан айрилдик. Вакцина оммалашиши учун эса яна 9 ой вақт керак бўлиши мумкин», — деди у вакцина кенг оммага етиб боргунга қадар ўлим сони 2 миллионга етадими деган саволга жавоб бераркан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда вакциналарни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва баҳолашда муаммолар мавжуд.

Шунга қарамай, Райан шифохонага ётқизилган беморлар орасида ўлим даражаси пасаяётганини қайд этди. Шу билан бирга, одамларнинг ўлишига йўл қўймаслик учун ўтган тўққиз ойдан сабоқ чиқариш имкони бор.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг