Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна олтин! Нозимахон Қаюмова икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди

Яна олтин! Нозимахон Қаюмова икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди

Ҳозиргина аёллар ўртасида пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида Ф13 классида ҳамюртимиз Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди. Тажрибали спортчимиз 42.59 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Нозимахон Қаюмова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди.

Шу тариқа вакилларимизнинг умумжамоа ҳисобида қўлга киритган медаллари сони 5тага етди: иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг