Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна икки йўналишда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Яна икки йўналишда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида «Тошкент-Қарши-Тошкент» ҳамда «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишларида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2023 йилнинг 20-21 март кунлари 780/779-сонли «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча иккита рейси йўлга қўйилади.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  •  780-сонли «Тошкент-Қарши» йўналиши (Тошкент 07:00 — Қарши 10:21);
  • 779-сонли «Қарши-Тошкент» йўналиши (Қарши 15:25 — Тошкент 18:50).

Шунингдек, «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналида 2023 йилнинг 19 ва 21 март кунлари 156-сонли «Тошкент-Урганч» йўналиши ҳамда 20 ва 22 март кунлари 155-сонли «Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 156-сонли «Тошкент-Урганч» йўналиши (Тошкент 23:58 — Урганч 14:16);
  • 155-сонли «Урганч-Тошкент» йўналиши (Урганч 17:42 — Тошкент 07:06).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандга ҳам қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг