Яна бир вазирликда тайинловлар амалга оширилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳам тайинловлар эълон қилинди.
Президент қарори билан:
- Эркин Муҳитдинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абруев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
- Мирзоҳид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
- Баҳодир Умурзоқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Мухтор Муҳитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида амалга оширилган тайинловлар ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter