Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир нашриёт «Шайтанат»нинг сўнгги тўпламини чоп этди

Яна бир нашриёт «Шайтанат»нинг сўнгги тўпламини чоп этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўзининг ўткир сюжети, ғояси, воқеалар ривожи ҳамда қаҳрамонларининг жонлилиги билан ўқувчини ҳамон мутолаага чорлаб келмоқда. Турли давраларда муҳокамага сабаб бўлиб, кескин танқид тошларига учраган асар бугун ҳам қайта-қайта нашр этилмоқда.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги «O‘qituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйи «Шайтанат» мухлислари талабига биноан, бешта қисмни ўзида жамлаган икки жилдлик машҳур детектив жанрдаги асарни тўлиқ нашрдан чиқарди. Бу ҳақда нашриёт «Xabar.uz»га хабар берди.

Айтилишича, «O‘qituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйи бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топган. Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди.

Биринчи жилдга «Қасос», «Нон берган жон олмайди», «Семирган чумоли» номли қисмлар, иккинчи жилдга «Оққуш қўшиғи», «Азозил дўкони» номли қисмлар киритилган. Китоблар сифатли, янгича кўринишда муқоваланган, асар воқеаларига мос сурат ва иллюстрациялар билан бойитилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг