Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси зўрлангани айтилмоқда. Расмий баёнот

Яна бир меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси зўрлангани айтилмоқда. Расмий баёнот

Қашқадарёда эркак 13 ёшли меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини зўрлагани ва қиз ҳомиладор бўлгани бўйича хабарлар тарқалди.

Олий суд матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.  

Айтилишича, жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 7 апрель куни бошланади.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади, дейилади баёнотда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса суди 6 апрел куни ёпиқ тарзда кўрилиши маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг