Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир «Банк хизматлар марказлари» ўз фаолиятини бошлади

Яна бир «Банк хизматлар марказлари» ўз фаолиятини бошлади

Aҳолига тақдим этилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида, Микрокредитбанк Тошкент шаҳар филиалида навбатдаги замонавий талабларга мос «Банк хизматлари маркази» иш фаолиятини бошлади.

Шуни айтиш лозимки, замонавий банк хизматлари марказлари аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш имконини беради.

Банк хизматлари марказларида мижозларга мутахассислар маслаҳатини олиш, ҳисоб рақам очиш ва кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилган.

– Aнчадан бери кредит олишга эҳтиёжим бор эди. Бугун Микрокредитбанкнинг янги банк хизматлари очилганини кўриб келган эдим. Aндерайтер тизими орқали бир куннинг ичида менга кредит расмийлаштириб беришди, – дейди Юлдуз Исакова. – Бу қадар тезкорликни кўриб рости жуда ҳайрон қолдим. Банкдан ҳам бир куннинг ўзида кредит олиш мумкинлигига бошқа одам айтганда ишонмас эдим. Ўзим келдим, кўрдим ва олдим.

Мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш мақсадида республика миқёсида кенг кўламда ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг