Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна 70 та туманда ўғит сақлаш омборлари ташкил қилинади

Яна 70 та туманда ўғит сақлаш омборлари ташкил қилинади

Президент бугунги йиғилишда мутасаддиларга яна 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.

Омборлардаги ўғитлар қолдиғини кунлик мониторинг қилиб, етишмаган қисмини зудлик билан етказиш муҳимлиги қайд этилди.

Бунинг учун февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда, шунингдек, ўғит сифати ва устамаси бўйича айрим туманларда эътирозлар бўлаётганига тўхталиб ўтилди.

Президент мутасаддиларга фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди (масалан, банк ёки суғурта кафолати асосида бўлиб-бўлиб тўлаш, тижорат кредити фоизларини пасайтириш).

Жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг