Ўрта Чирчиқдаги янги омборхонада катта ёнғин чиқди
Жорий йилнинг 8 январ куни соат 16:10да Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Гулзор МФЙда жойлашган «Изза Бобур» оилавий корхонасига қарашли янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жойига 6та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:26да етиб борган. Айтилишича, энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 км.ни ташкил этган.
Ёнғин соат 16:40да ўраб олинган ва соат 17:05да ўчирилган. Бунинг натижасида, алангада қолган бинонинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Аммо, омборхона биносининг 190 кв.м. майдонида синтепон қурилиш маҳсулоти ва том қисми ёнган.
Мазкур ҳодисанинг тахминий сабаби, синтепон қурилиш маҳсулотини бир бирига фен ёрдамида уланишида эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter