Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар тўқнашувида 19 аскар ҳалок бўлди

Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар тўқнашувида 19 аскар ҳалок бўлди

Фото:«Sputnik International»

Яманнинг ал-Ҳудайда туманида давлат ҳарбийлари билан ҳусийлар ўртасида содир бўлган тўқнашувда 19 нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Адан тумани соғлиқни сақлаш бўлими маълумотларига кўра, тўқнашувда ҳалок бўлган 19 нафар ҳарбийнинг жасадлари, кўплаб яраланганлар Шайх Усмон туманидаги шифохонага олиб келинган.

Бош вазир Аҳмад ибн Дағр ўтган куни ал-Ҳудайда шаҳрининг озод этилганини, шаҳар 2014 йилдан бери ҳусийлар назоратида бўлганини, эндиликда ҳарбий операциялар пойтахт Сано, Тоиз, Ибб, Маҳвит вилоятларида давом этишини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг