Яманда 2,2 миллион бола тўйиб овқатланмайди
ЮНИСЕФ тайёрлаган ҳисоботга кўра, Яманда 2,2 миллион бола тўйиб овқатланмайди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.
Ҳисоботда Яманда тўрт йилдан бери давом этаётган уруш одамларнинг тинка-мадорини қуритаётгани қайд этилган. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ночор аҳволга келиб қолган. Турли касалликлар урчиб бормоқда.
Йигирма етти миллион аҳолига эга Яманда 16,37 миллион киши тиббий хизматлардан фойдалана олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter