Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда вазият ёмон: 2 кунда 119 киши ҳалок бўлди

Яманда вазият ёмон: 2 кунда 119 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7»

Араб коалицион кучлари икки кунда Саъда ва Ҳажжож вилоятларида 119 ҳусийни ўлдирди, 17 кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда «Haber7.com» сайти.

Икки кундан бери Яман ҳарбийлари ва ҳусийлар орасида давом этаётган тўқнашувда 119 киши ўлдирилди, 17 киши қўлга олинди.

Яман ҳарбийлари мамлакат шимолини ҳусийлардан тозалаяпти.

Ҳажжож вилоятининг Ҳирон тумани ҳусийлардан қайтариб олинган.

2014 йилдан буён Яманда давом этаётган бошбошдоқлик туфайли мамлакат иқтисодий бўҳронни бошидан кечиряпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг