Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қулай об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қулай об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. 

Бугун ва эртага кичик градиентли юқори босимли майдон об-ҳаво шароитини белгилайди. Республикамизда кам булутли об-ҳаво устун бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.

Ҳарорат кундуз кунлари 35-40° ни ташкил этади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га юқоридир. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни баъзи жойларда чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.

Якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бу ҳаво массалари мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат меъёрдан 2-4° паст бўлади ва кечаси 15-18°, кундузи 29-32°, жанубда 34-37° атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг