Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яккабоғдаги ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжалга муносабат билдирилди

Яккабоғдаги ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжалга муносабат билдирилди

Фото: ЙҲХБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда 15 февраль куни Яккабоғ туманида ЙПХ ходимлари ҳайдовчига нисбатан куч ишлатгани тасвирланган видео тарқалди. ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, 2022 йил 15 февраль куни соат 09:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Каримов «Nexia-3» русумли автомобиль ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун унга тўхташ ишорасини кўрсатган.

Ҳайдовчи ишорага бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган. ЙПХ ходимлари томонидан қоидабузарлиги бўйича тушунтиришлар берилишига қарамасдан, ҳайдовчи инспекторларга фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагиларнинг ҳам эътиборини мазкур вазиятга жалб этган. Шундан сўнг шу атрофдаги айрим фуқаролар ЙПХ ходимларининг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берган, дейилади ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.

Ҳайдовчига нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси 1-қисми, 194 ҳамда 195-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, атрофда бўлган, ходимларнинг ўз хизмат фаолиятини бажаришига халақит берган фуқаролар юзасидан ҳам суриштирув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судига юборилиши чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг