Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади

Фото: «Xabar.uz»

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-950-сон, 29.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуриш тақиқланишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг