Хуш келдинг, Наврўз! Байрам тантаналари давом этмоқда

Бугун, 21 март куни Наврўз умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев байрам тадбирига ташриф буюрди. Президентга Бош вазир Абдулла Арипов ва ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қиляпти.
Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилган бўлиб, тадбирда иштирок этиш учун республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган.
Президент Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, халқ билан мулоқот қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили байрам тантаналари Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter