Хотин-қизлар қўмитаси Тошкент вилоятидаги маҳкума аёллар ҳолидан хабар олди

17 август куни Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси ходимлари Тошкент вилояти «Тадбиркор аёл» уюшмаси, маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан биргаликда Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБ, 1-жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёлларнинг ҳолидан хабар олишди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - айрим сабабларга кура ҳаёт йўлида адашиб колган аёлларни жамиятга қайтганларидан сўнг ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя этишларини тушунтиришдир. Шунингдек, касб-ҳунарга ўргатиш ишларини ташкил этиш орқали уларнинг эътиборини маълум мақсадларга йўналтиришдан иборат бўлди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув чоғида аёлларга ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий химоя килиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз борди. Аёлларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Тадбир сўнггида аёлларни кириб келаётган байрамлар билан қутлаб, совғалар улашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter