Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмлик она ва унинг 10 яшар қизи ис газидан заҳарланиш сабаб оламдан ўтди

Хоразмлик она ва унинг 10 яшар қизи ис газидан заҳарланиш сабаб оламдан ўтди

Фото:«Sof.uz»

4 январь куни Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига шу ҳудудда яшовчи Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилди, дея хабар берди ССВ матбуот котиби.

Ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.

Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг