Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги педофиллар иши қайтадан кўриб чиқилади

Хоразмдаги педофиллар иши қайтадан кўриб чиқилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгитдан аппелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти адлия ва ФВБ бошлиқларининг жирканч ишлари ошкор бўлгач, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Сўнгра Бош прокуратура томонидан Хоразмда етим қизларнинг зўрлангани ҳолати билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган ҳамда А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг