Хоразмдаги беморда такрорий текширувда коронавирус тасдиқланмади
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов онлайн брифингда коронавирус касаллиги Тошкент шаҳридан ташқари Хоразм вилоятида ҳам қайд этилганини маълум қилганди.
Баҳром Алматовнинг эфирдан сўнг маълум қилишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган ва коронавирус беморлари рўйхатига киритилган.
Такрорий текширувда, яъни бошқа тест текшируви натижасида эса унда коронавирус тасдиқланмаган.
Айни вақтда у карантинда сақланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter