Хоразмда яна бир суд ходими пора билан қўлга олинган
Хабарларга қараганда жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушган. Пора миқдори катта эмас: икки юз эллик минг сўм!
«Xabar.uz» манбасига кўра, судья ёрдамчиси шу пул эвасига бир фуқаронинг маъмурий суддаги «иши»ни ижобий ҳал этишга ваъда берган. Бироқ...
Мазкур воқелик юзасидан ваколатли органлар томонидан ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, яқинда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда қўлга тушган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter