Хоразмда имом-хатиб 40 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган.
Сўнгра у хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40,0 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter