Хоразмда еттита IT стартап лойиҳалар тақдимоти ўтказилди
Хоразм вилояти ҳокимлигида лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, ҳудудий илмий-техник кенгаш аъзолари, лойиҳаларга алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда 13 та лойиҳалар муаллифларининг таклифлари эшитилиб, ҳар бир лойиҳа мутахассислар иштирокида чуқур муҳокама қилинди.
Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазаларидан келиб-чиқиб қатор лойиҳа маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бўлди.
Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир стартап лойиҳалар қуйидагилар:
- Сунъий интеллект технологияларига асосланган интерактив ойлайн академия «Edulife»;
- «Speak with me» эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун ўз устида мустақил ишлаш салоҳияти ва қобилиятини ривожлантиришга имкон берувчи лойиҳаси;
- вилоятининг хар бир шаҳар ва туманларида мавжуд мактабгача таълим муассасасини ахборот технологияларига ихтисослаш, рақамли ва инновацион мактабгача таълим тизимини яратишга йўналтирилган «ITга ихтисослашган боғча» лойиҳаси;
- Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашнинг яхлит вертикал бошқарув тизимига асосланган «Э-аҳоли» ахборот тизими;
- Бирламчи тиббиёт тизимида қўллаш учун кўрликга олиб келадиган касалликларни эрта аниқлаш ва ривожланиш хавфини башорат қилишга хизмат қилувчи электрон дастур ишлаб чиқиш;
- «GoTest» лойиҳаси тил ўрганувчиларнинг, абитуриентларнинг ҳамда турли соҳалар бўйича ўз билимларини синаб кўрувчиларнинг билим даражаси аниқланади ва ривожлантирилади;
ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда «Маҳалла бошқарувига кўмаклашувчи тизим» лойиҳалари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter