Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда амалдорларнинг зўравонлик иши Тошкент шаҳар судида кўрилади – Олий суд

Хоразмда амалдорларнинг зўравонлик иши Тошкент шаҳар судида кўрилади – Олий суд

Аввалроқ, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ҳамда Янгиариқ тумани ФВБ бошлиғининг оилавий меҳрибонлик уйларининг биридаги қизларни зўрлаб келгани, ҳолат фош бўлгач эса суд уларни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси билан «сийлаган»и хабар қилинган эди.

Шунингдек, кейинчалик Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиниб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланган.

Олий суд Матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят-процессуал кодексининг 393-моддасига (жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши) асосан ушбу жиноят иши апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилмоқда.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг