Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Хоразмда 18 ёшли қизнинг жасади топилди

Фото: Xabar.uz

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида бугун, 6 май куни 18 ёшли қизнинг жасади топилган. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, навбатчилик қисмига соат 12:50 да фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойи туман прокурори Б.А.Матрасулов раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ва суд-тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқаро Ч.Қ. Хадра қишлоғи «Незахос» маҳалласи Озодлик кўчасида яшаган. У 2005 йил 4 февралда туғилган. Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг