Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» «Хива-Локомотив» меҳмонхонасини фойдаланишга топширди

«Ўзбекистон темир йўллари» «Хива-Локомотив» меҳмонхонасини фойдаланишга топширди

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Хива шаҳрида замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Хива-Локомотив» МЧЖга қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 турдаги хоналардан иборат. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур меҳмонхона темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган. 

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Хивада яна иккита меҳмонхона қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўринли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандартлари бўйича жорий этилмоқда. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн, сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Мазкур меҳмонхоналардан Ичан қалъагача пиёда бориш мумкин, транспортга ҳам хожат йўқ. 

Шунингдек, шу кунларда темирйўлчилар томонидан «Хива-Локомотив» истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда суний кўл ҳам қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг