Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик олим маймун вирусидан вафот этди

Хитойлик олим маймун вирусидан вафот этди

Фото: «Kartinkin.com»

Хитойда маймунларнинг В вирусидан биринчи одам ўлими қайд этилди, деб ёзмоқда Global Times.

Таъкидланишича, пекинлик 53 ёшли ветеринар ҳаётдан кўз юмган. Март ойининг бошида у ўзининг экспериментал тадқиқот ишлари доирасида иккита ўлик маймунни ёриб кўрган. Бир ойдан сўнг унда кўнгил айниши, қусиш ва иситма аломатлари пайдо бўлган. Мутахассис 27 май куни оламдан ўтди.

Тадқиқот натижалари ветеринар маймунларнинг В вирусини (BV) юқтирганлигини тасдиқлади. Aввалроқ, Хитойда ушбу инфекциядан ўлим ёки ҳатто клиник юқтириш ҳолатлари ҳам қайд этилмаган.

Хабарларга кўра, ветеринарнинг қариндошларида ўтказилган текширувлар уларда маймун вирусини аниқламаган.

1932 йилда топилган вирус маймун билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш ва организм секрецияси алмашинуви йўли билан юқиши мумкин. Ўлим даражаси 70 — 80 фоизни ташкил этади. Хитойда аллақачон лаборатория макакалари устидан назоратни кучайтириш ва ветеринарларни ҳимоя қилишга чақиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг