Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик фермернинг юзга яқин туяқуши қочиб кетди (видео)

Хитойлик фермернинг юзга яқин туяқуши қочиб кетди (видео)

Скриншот

Хитойнинг Чунцзо шаҳрида фермернинг қочиб кетган туяқушлари шаҳар кўчалари ва майдонлари бўйлаб «пойга уюштирди». Бу ҳақда СGTN хабар берди.

Қушлар маҳаллий туяқушчилик фермасига қарашли бўлган. Дарвоза очилиб қолгани сабабли 80 дан зиёд туяқушлар кўчага қочиб чиққан.

Полиция ёрдамида аксарият қушлар фермага қайтарилган. Ҳодиса пайти талафотлар бўлмагани айтилмоқда.

Туяқушлар асосан сабзавотлар билан озиқланади ва вазни 100 килограммдан ошади. Маҳҳлий фермада 300 дан ортиқ туяқуш боқилаётган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг