Ухандаги ўзбекистонликлар Тошкентга етиб келди (видео)
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг самолёти Ухандан йўловчилар билан бугун маҳаллий вақт 11:45 да Тошкент аэропортига етиб келди. Бу ҳақда авикомпания матбуот хизмати хабар берди.
Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.
Олдин хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча 4 февраль куни чартер рейс билан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси Хитойдан олиб келинганди.
Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг:
+998 (71) 276-49-66
<>
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter