Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: «CA-News»

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «CA-News» хабар бермоқда.

Хитой фуқаросига турмушга чиққан бу қиз эрининг зўравонлиги ва тазйиқларидан шикоят қилган. Айтишича, турмуш ўртоғи уни хонага қамаб калтаклаган ва ҳомиладор бўлиши учун турли таблетка, инъекция кўринишидаги номаълум дориларни истеъмол қилишга мажбурлаган.

Шодиёна ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган учинчи қиз бўлди.

Аввалроқ хитойлик йигитга турмушга чиққан наманганлик Саида Ўзбекистонга қайтиш учун ёрдам сўраган ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда ушбу қизни юртимизга қайтаришга эришганди.

Кейинроқ Хитойда маҳаллий йигитга турмушга чиқиб, оғир аҳволда қолган яна бир ҳамюртимиз Тошкентга олиб келинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг