Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда портлаган автоцистерна қурбонлари сони кундан-кунга ошмоқда

Хитойда портлаган автоцистерна қурбонлари сони кундан-кунга ошмоқда

Фото: «Imag.one»

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги автомагистралда автоцистерна портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди, жароҳатланганлардан 172 нафари шифохоналарда даволанмоқа, дея маълум қилди якшанба куни Вэньлин шаҳар ҳокими ўринбосари Чжу Минлянь.

Аввалроқ 18 киши вафот этгани ва 166 киши жароҳатлангани хабар берилганди.

«Айни вақтга қадар воқеа натижасида 19 киши ҳалок бўлди, 172 киши шифохоналарда тиббий ёрдам олмоқда», — деди Чжу Минлянь матбуот анжуманида.

Ҳодиса шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 16:40 ларда Тайчжоу округи Вэньлин уездидаги G15 «Шэньян-Хайкоу» автомагистралида содир бўлган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, суюлтирилган газ ортилган цистернали автомобиль автомагистралда портлаб кетган. Кучли портлаш зарбидан цистерна ҳавога кўтарилган. У юз метрлар учиб бориб автомагистраль яқинидаги завод бинолари устига қулаган. Шундан сўнг иккинчи марта портлаш содир бўлган.

Ҳалокат содир бўлган автомагистраль яқинидаги аҳоли яшайдиган ҳудуддаги кўпгина бинолар яксон бўлган, одамлар вайроналар остида қолиб кетишган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, шифокорлар ва полициячилар ишламоқда. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг