Хитойда ер ўпирилиб, автобус ва одамларни ўз домига тортиб кетди (видео)
Шу йилнинг 13 январь куни Хитойнинг Цинхай провинциясида ер ўпирилиб, автобус қулаши натижасида 6 киши ҳалок бўлди, ёрдамга ошиққанларнинг 16 нафари ўша ердаги портлаш оқибатида жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Синен шаҳридаги касалхона яқинида юз берган. Автобус қулаган жойда аввал чиқинди ўраси бўлган.
Сўнгги йилларда Хитойда бир неча маротаба ер ўпирилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter