Хитой Ойнинг бир қисмини олди (видео)
«Хитойнинг Chang'e 5 зонди Ойдан намуна олиш ишини тугатди, намуналар космик кеманинг ичига жойланган», — дейилади XINHUANET агентлиги хабарида.
Chang'e 5 учувчи аппарат бортида жами икки килоча вулқонга хос моддалар мавжуд. Реголитни сайёрага етказиб бериш декабрнинг учинчи ҳафтасига режалаштирилган. Охирги марта 1970 йилда Собиқ Иттифоқ ва АҚШ Ойдан тупроқ олиб келишга муваффақ бўлган.
1 декабрь куни Chang'e 5 Ойга юмшоқ қўнишни амалга оширгани тўғрисида хабар бергандик.
Chang'e 5 миссияси 24 ноябрь куни Вэньчан космодромидан Long March 5 оғир ракетаси ёрдамида учирилди.
Ўшандаёқ АҚШ Хитой қазиб олинган реголит билан халқаро ҳамкорлари билан бўлишишига умид қилганди.
2019 йил 3 январь куни Хитойнинг 140 килоли Chang'e 4 зонди дунёда биринчи бўлиб Ернинг табиий сунъий йўлдоши Ойнинг қарама-қарши (Жанубий қутбда — Эйткен ҳавзасида) томонига юмшоқ қўнишни амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter