Хитой компанияси Китоб туманида замонавий осма дор йўли қуради
Хитой компанияси Қашқадарё вилояти Китоб туманида осма дор йўлини қуриш учун 15 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритади.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда «CAMC Engineering» компанияси билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари янада жадаллаштириш ва янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар Қашқадарё вилояти Китоб туманида йилига 200 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатадиган «Қайнар» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш, жумладан, ҳудуднинг халқаро даражадаги мастер-режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.
Шунингдек, мазкур ҳудудда 15 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш асосида замонавий осма дор йўлини қуриш бўйича келишув ҳужжати имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter