Хитой аэропортларида қолиб кетганлар ва Ухан шаҳридаги талабалар чартер рейс билан олиб келинади

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўплаб мамлакатлар томонидан Хитой билан авиақатновлар бекор қилиниши сабабли Пекин шаҳри аэропортида қолиб кетган 3 нафар талаба – Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида 2 феврал куни ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.
Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-нКоВ) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилади.
Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилади.
Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Уҳан шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.
Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига биноан 1 феврал ҳолатига кўра Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда WeChat ижтимоий тармоғи («Wuhan 2020 Uzbekistan», «Embassy of Uzbekistan» ва «Uzbekistan students №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда.
Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 феврал кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3 феврал куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади.
Боғланиш маълумотлари
O‘zbekiston Respublikasining Xitoydagi Elchixonasi konsullik bo‘limi |
Aziz Xilvatov +86 138 1120 4471 Bobur Yaxyayev +86 135 1102 4242 |
O‘zbekiston Respublikasining Xitoydagi Elchixonasi xodimlari |
Nodir Nurmatov +86 158 1047 7270 Shuxrat Umirov + 86 139 1175 4476 Rustam Nazarov +86 138 0122 1452 Akmalxon Olimxonov +86 185 0017 0040 Mansur Ibragimov +86 135 5220 7848 Sardor Sirojov +86 186 1812 9040 Avaz Kamalov +86 178 1070 2707 |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter