Ҳиндистонда «марҳум» ўз дафн маросимида «тирилиб кетди»
Ҳиндистонда «мўжизавий тирилиш» юз берди. Гап шундаки, 55 ёшли чўпоннинг оиласи у учун дафн маросимини уюштирган.
Маълум бўлишича, чўпон эчкиларни боқаётиб бедарак йўқолган, оила аъзолари эса уни беҳуш ҳолатда топишган.
Ҳамма уни ўлдига чиқариб, дафн маросимини уюштиришган дея хабар беради AsiaOne.
Бироқ чўпон осонликча «таслим бўлиш»ни хоҳламади ва уни қабрга туширишмоқчи бўлган пайтда уйғонди.
Чўпоннинг яқинлари «марҳум» бошини қимирлатганини пайқаб қолишган ва ваҳимага тушишган. Кейин эркак зудлик билан шифохонага етказилган. Шифокорлар беморнинг тириклигини, аммо иситмаси баландлигини айтишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter