Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi»га салом! Смартфонни беш дақиқада 100 фоиз қувватлантирувчи технология ишлаб чиқилди

«Xiaomi»га салом! Смартфонни беш дақиқада 100 фоиз қувватлантирувчи технология ишлаб чиқилди

Фото: «Gizmochina»

Кембриж университети олимлари янги технологияни ўйлаб топишди — уни қўллаб смартфон аккумуляторини саноқли дақиқаларда 0 дан 100 фоизгача қувватлаш мумкин. Бу ҳақда «Gizmochina» ёзмоқда.

Аниқроқ айтганда, смартфон аккумулятори тўлиши учун 5 (беш) дақиқа етарли. Қолаверса, кембрижлик олимларга кўра, уларнинг янги технологияси жуда арзон, хавфсизлик даражаси эса юқори. Хусусан, қувватланиш жараёнида қизиб кетишдан асраб, аккумулятор умрини сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш технологияни яқиндагина «Xiaomi» ҳам тақдим этганди. Бу компаниянинг 200 ватт қувватли қурилмаси «Mi 11» смартфони батареясини 0 дан 100 фоизгача тўлдириш учун атиги 8 дақиқа сарфлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг