Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хайрулло Бозоров хорижда ўқиган ёшларга иш таклиф қилмоқда

Хайрулло Бозоров хорижда ўқиган ёшларга иш таклиф қилмоқда

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахброт хизмати

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан кадрлар танлови эълон қилинди. Қайд этилишича, ушбу танлов вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Танловда хорижий олий таълим муассасаларида ёки Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар филиалларида таълим олган, рус, инглиз ва бошқа чет тилларини биладиган, 35 ёшгача бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлардан Телеграм тармоғида ишга туширилган @fvhrezumebot махсус боти орқали ўзлари ҳақидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигига тақдим этишлари сўралган.

Ҳар бир иштирокчи билан бевосита мулоқот ўтказилади, уларнинг билим ва тажрибаларидан тўла фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, масъулиятли лавозимлар ва раҳбарлик ишларига жалб этиш бўйича иш ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг