Хайрулло Бозоров бир ойдан бери Тошкентда даволанаётгани маълум бўлди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров жорий йил 27 июндан бери Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Хайрулло Бозоров секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказган.
Ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда. Яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter