Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади

Хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади

Хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарорига кўра, ушбу рўйхатга:

  1. болалар учун сўрғичлар;
  2. тиш чўткалар;
  3. 3 ёшгача бўлган болалар овқатланиши учун идишлар;
  4. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган дастлабки бош кийимлар;
  5. Пижама, ички шим, панталон, иссиқ кўйлак (фуфайка), ички кўйлак (комбинация), майка, таглик, қалпоқча, слайдер, калта кўйлак (блузка), ички кийим, тугмасиз яктакча (распашонка) ва шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари;
  6. Пайпоқли иштончалар (колготка), пайпоқлар, узун пайпоқ (чулки) ва ярим узун пайпоқлар (ярим чулки) ҳамда шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари;
  7. намликни ютувчи материаллар (тагликлар), шунингдек, гигиеник пахта таёқчалар (бурун ва қулоқни тозалашга) ва болалар учун мўлжалланган шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар киради.

Ушбу маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш маҳсулотдан намуна танлаб олиш, уни синов лабораторияларида синовдан ўтказиш, ўтказилган синов ва ўлчаш натижаларини экспертизадан ўтказиш ва бошқа тартиботларни бажаришни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг