Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Куала-Лумпурдан Тошкентга Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамкорлигида одам савдоси бўйича халқаро қидирувда бўлган ва кўп йиллар Малайзияда яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди.

Қайд этилишича, ушбу аёл фирибгарлик йўли билан хорижда яхши маошли ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, қизларни Малайзияга олиб бориб, ўз шериклари билан жабрланганларнинг паспортларини зўрлик билан олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Гумонланувчи Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорликдаги тадбирлар ҳамда тезкор-ахборот кўмаги, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси дипломатик миссиясининг бевосита ёрдами натижасида қўлга олинган. Келишилган ҳаракатлар туфайли қидирувдаги аёлни қўлга олиш ва Малайзия расмлари жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунча уни ҳибсда сақлаш мумкин бўлади.

Бош прокуратуранинг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл судда адолат қарор топиши учун Тошкент шаҳрига етказиб олиб келиш мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг