Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Куала-Лумпурда қўлга олинди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.
Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчи муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter