Халқаро пресс-клубга янги раис сайланди
Жалолиддин Усмонов Халқаро пресс-клубнинг янги раиси этиб сайланди.
Шу кунгача у Марказий сайлов комиссияси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро пресс-клубнинг аввалги раиси Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси лавозимига сайланган эди. У ўз аризасига кўра ишдан кетган Фирдавс Абдуҳолиқов ўрнини эгаллаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter