Халқаро футбол федерацияси президентига қарши жиноий иш қўзғатилди
Швейцарияда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Sky News» Twitter-аккаунтида хабар берди.
«Tages-Anzeiger» газетасининг ёзишича, Вале бош прокурори Ринальдо Арнольдга ҳам қарши иш қўзғатилган. Текширув натижаларига кўра, Инфантино ва Арнольд июль ойида лавозимини тарк этган Швейцария собиқ бош прокурори Майкл Лаубер билан биргаликда махфий учрашувларда иштирок этган. Учрашувлар FIFAда коррупция билан боғлиқ ишларни тергов қилиш жараёни билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter