Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири ўқитувчиларнинг етишмаслигига изоҳ берди

Халқ таълими вазири ўқитувчиларнинг етишмаслигига изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 5 февраль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида ушбу фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳисобот берди.

Ҳозирги кунда кўплаб мактабларда ўқитувчилар, айниқса, рус тили мураббийларининг етишмаслиги катта муаммога айланмоқда. Бу ҳолатга Халқ таълими вазири қуйидагича жавоб берди:

— Бу жуда долзарб муаммо бўлиб, унинг келиб чиқиш сабабини ҳам айтиб ўтишимиз мумкин. Бугунги кунда рус тили ўқитувчиларининг етишмаслиги ушбу тилга бўлган катта ҳажмдаги эҳтиёж сабаблидир. Оддий мисол, ота-оналар фарзандларининг рус тилини ўрганишини истайди, шунинг учун ҳам талаб катта. Шунинг учун ўтган йилдан педагогика йўналишларидаги ОТМ қабул квоталарининг рус гуруҳлари учун танловни 30 фоизга оширдик. Иккинчидан, рус тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал этамиз.

Эслатиб ўтамиз, анжуманда вазир келгуси йили республика бўйича 25 минг ўқитувчига эҳтиёж юзага келишини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг