Халқ банки хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юз миллиард сўмлик битим имзолади
Акциядорлик тижорат Халқ банки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди юз миллиард сўмлик битим имзолашди.
Халқ банки томонидан ушбу келишувга асосан хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар беришни йўлга қўйиш, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ривожлантиришда моддий ва ташкилий кўмак берилади.
Шартномага кўра, Жамоат фонди томонидан юз миллиард сўм миқдорида очилган кредит линияси Халқ банки тақдим этилган ресурслар доирасида имтиёзли кредит маблағларини ажратади. Имтиёзли кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 8 фоиз миқдорида белгиланади. Имтиёзли кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Имтиёзли кредитлар хотин-қизларга ва улар ташкил қилган юридик шахсларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади. Бунда ресурс маблағларининг 50 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган хотин-қизларнинг бизнесини ривожлантиришга йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter